Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Суд томонидан маҳкумлар жазодан муддатидан илгари озод қилинди.
2022-06-25 10:56:03 247
Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси М.Марахимов томонидан 2022 йил 24 июнь куни Марғилон шаҳридаги 1-сонли ўрта таълим мактаби биносида сайёр суд мажлиси ва давра суҳбати ўтказилди.
Сайёр судда 25 нафар маҳкумлар жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги сабабли, Марғилон шаҳар Пробация бўлимининг тақдимномалари қаноатлантирилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Бундан ташқари, суд раиси томонидан давра суҳбати ўтказилиб, Ўзбекистон Республикасининг янги Қонунлари мазмун-моҳияти тушунтирилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида чақалоқлар ва болалар савдоси билан боғлиқ жиноий ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашиш йўналиши ва коррупцияга қарши курашиш бўйича
2021-2022 йилларда мўлжалланган давлат дастурининг 34-банди ижросини таъминлаш ҳамда коррупция давлат ва жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири эканлигини аҳолига тушунтиришлар орқали етказилди ҳамда фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.
Марахимов Музаффаржон Мирзарахмонович,
Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининграиси