Shrift o'lchami Rang Rasm

30 июнь – “Ёшлар куни” Марғилон шаҳрида кенг нишонланди

×

 2022-06-24 22:33:25    168

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги “Атласчи” ўйингоҳи юрагида юрт ишқи ёнган, юз-кўзларида эртанги кунга бўлган умид учқунлари порлаган қалби қайноқ ёшлар билан тўлди. 
Тантанани шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов табрик сўзи билан очиб, барча ёшларни байрам билан самимий муборакбод этди.
У ўз сўзида мамлакатимизда ёшлар масаласи ҳар доим давлат сиёсати даражасидаги муҳим масала бўлиб келгани, сўнгги йилларда ёш йигит-қизларимиз учун яратилаётган кенг кўламдаги имконият ва шарт-шароитлар, уларнинг ўқиб-ўрганишлари, қизғин фаолият кўрсатишлари учун қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик нафақат юртдошларимиз, балки дунё ҳамжамиятини ҳам ўзига жалб этаётганлиги алоҳида эътироф этди. 
Шундан сўнг шаҳардаги сектор раҳбарлари иштирокида Марғилон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларини имтиёзли тамомлаган иқтидорли ўқувчиларга олтин медалларни топширдилар. Шунингдек, адабиёт, санъат, спорт ва бошқа йўналишларда турли ютуқларни қўлга киритган, шаҳарнинг ижтимоий ҳаётида фаоллик кўрсатиб келаётган ёшлар вакилларига ҳам диплом ва қимматбаҳо совғалари ҳам тақдим этилди. 
Байрам тадбири давомида Ўзбекистон Халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимов, элимиз суйган санъаткор Акмал Саъдихонов ҳамда таниқли эстрада хонандалари ижросида янграган дилрабо куй-қўшиқларга тантана иштирокчиларига дилдан хиром айладилар.