Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида “Ёшлар дафтари”да рўйҳатда турувчи 41 нафар ёшларга меҳнат қуроллари топширилди

×

 2022-06-24 15:53:20    157

PDF yuklash
Chop etish


Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, айниқса "Ёшлар дафтари” рўйҳатидаги йигит-қизларнинг ҳаётда муносиб ўрин топишларига кўмаклашиш муҳим масала ҳисобланади.
Хусусан бугун ҳам шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлари ишлари агентлиги шаҳар бўлими ташаббуси билан "Ёшлар дафтари”да рўйҳатда турувчи йигит-қизларга ўз-ўзини банд қилиши учун субсидия асосида энг сўнгги русумдаги тикув машиналари, ноутбук, компьютер жамланмалари ҳамда бошқа асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари шаҳар ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари томонидан топширилди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби юксак эътибор ва ғамхўрлик ҳар бир ўғил-қиз тақдири давлатимиз назоратида, эътиборида эканлигидан далолатдир.