Shrift o'lchami Rang Rasm

Қидирувдаги шахс алиментдан бўлган қарздорлигини Россиядан туриб тўлади

 2022-06-23 17:55:15    166

PDF yuklash
Chop etish


Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 04.07.2019 йилдаги 2-1504-1901/10846-сонли ижро ҳужжатига кўра, қарздор Т.Ғ.дан ундирувчи Т.М. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун фарзанди вояга етгунига қадар ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан, Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими томонидан фуқаро Т.Ғ.га нисбатан ижро иши қўзғатилган.

Т.Ғ. ишлаш учун чет давлатга чиқиб кетгани аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 42-моддасига асосан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида қарздор Россия Федерацияда ишлаётганлиги аниқланиб, қарздордан 02.06.2022 йил куни 8.315.000 сўм алимент тўловлари ундиришга эришилди.

Ўз навбатида, юқоридаги Қонуннинг 42-моддасига асосан, қидирув ишларибекор қилинди.

  Р.Ш.Обидов

Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими давлат ижрочиси