Shrift o'lchami Rang Rasm

ШАҲАР ҲОКИМИ БИТИРУВЧИ ЁШЛАР БИЛАН СУҲБАТ ЎТКАЗДИ

×

 2022-06-23 17:53:26    236

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббус ва берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Марғилон шаҳар ҳокими 9-сонли Мусиқа санъат мактабида шаҳардаги умумий ўрта таълим мактабларини тамомлаган 11-синф ўқувчилари билан суҳбат ўтказди. 
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2021-2022 ўқув йилида Марғилон шаҳридаги умумтаълим мактабларида 11 йиллик таълимни 2933 нафар ёшлар тамомлади. Улардан 42 нафари олтин, 7 нафари кумуш медаллари билан ўрта таълим маълумотига эга бўлдилар. 
Суҳбат давомида битирувчи ёшларнинг келгусида ўз олдиларига қўйган мақсад ва вазифалари ҳамда таълимнинг кейинги босқичи бўйича  берган саволлари тингланиб, бу борада уларга аниқ жавоб ва йўналишлар берилди. 
Олий таълим талабаси бўлиш бахтига муяссар бўлган бироқ, “Ёшлар дафтари”да рўйҳатда турадиган кам таъминланган оилалар фарзандларига тўлов контракт маблағининг 50 фоизи тўлаб берилиши алоҳида таъкидланди. 
Шунингдек, олий таълим талабаси бўла олмаган ёшларни кафолат хати асосида бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилиши бўйича ҳам тадбир иштирокчиларига тегишли тушунчалар берилди.