Shrift o'lchami Rang Rasm

СУД ТОМОНИДАН САЙЁР СУД МАЖЛИСИ ВА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-06-22 13:20:34    239

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистонда фуқароларнинг тинч хаёт кечириши ва уларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бўлган ишончининг ортиши ушбу органлар томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ишларнинг самарали ташкил этилганлик даражасига боғлиқдир.

Ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш ва жамиятнинг ҳар бир аъзоси хавфсизлигини шунингдек қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан Марғилон шаҳар хокимлиги ва шаҳар ИИБ билан ҳамкорликда Марғилон шаҳридаги Увайсий маҳалла фуқаролар йиғини биносида навбатдаги сайёр суд ва давра суҳбати ўтказилди.

Сайёр суд мажлисида шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ва Марғилон шаҳар ИИБ томонидан тақдим қилинган 30 га яқин маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар мазмунан кўриб чиқилди. 

Бундан ташқари давра суҳбатида шаҳар судининг раиси М.Марахимов иштирокчиларга мунтазам равишда судлар томонидан тарғибот қилиб борилаётган Ўзбекистон Республикасида чақалоқлар ва болалар савдоси билан боғлиқ жиноий ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашиш йўналиши юзасидан, шунингдек жамиятда коррупцияга қарши муросасиз курашиш ва коррупция оғир жиноят эканлиги ҳақидаги тушунчани ёшлар онгида шакллантириш лозимлиги, уларга бундай қилмишларнинг зарарли оқибатлари ва қонунда белгиланган жавобгарлик чоралари ҳақида етарли маълумотларни бериб боришни таъкидлаб, фуқаролар томонидан берилган саволлар ва фикрларга тегишли тартибда жавоблар берди.

Марахимов Музаффаржон Мирзарахмонович,

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси