Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳар прокурор соврини учун вилоят кубоги мусобақаси

×

 2022-06-21 14:59:56    130

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Бокс бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Марғилон шаҳар прокурор соврини учун вилоят кубоги мусобақасига старт берилди.

Мусобоқани шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов ва шаҳар прокурори Шерзод Мавлоновлар кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларга омад тиладилар.

Жорий йилнинг 20-25 июнь кунлари ўтказиладиган мусобоқаларда  вилоятимизнинг 19 та шаҳар ва туманларидан келган 102 нафар спортчилар 12 та вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашадилар.