A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: mysqli::real_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312

Filename: mysqli/mysqli_driver.php

Line Number: 202

Backtrace:

File: /var/www/vhosts/margilan.uz/httpdocs/application/controllers/Site.php
Line: 7
Function: __construct

File: /var/www/vhosts/margilan.uz/httpdocs/index.php
Line: 317
Function: require_once

Margilan.uz - «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали Ўн беш мингта овоз билан ғолиб бўлган Марғилон шаҳар «Туғруқ уйи»га 900 миллион сўмлик тиббий жиҳозлар олиб келинди
Shrift o'lchami Rang Rasm

«Очиқ бюджет» ахборот портали орқали Ўн беш мингта овоз билан ғолиб бўлган Марғилон шаҳар «Туғруқ уйи»га 900 миллион сўмлик тиббий жиҳозлар олиб келинди

×

 2022-06-14 15:51:30    44

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “«Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5250-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Марғилон шаҳар Туғруқ уйига тиббий жихозлар олиш учун таклиф киритилган бўлиб, ушбу таклиф ишчи комиссия ва Марғилон шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг тегишли хулосасига асосан қабул қилинди ва овоз бериш жараёнига ўтказилди. 
Овоз бериш жараёнида фуқароларнинг фаол иштирок этиши натижасида Марғилон шаҳар Туғруқ уйи республика бўйича энг кўп овоз яъни 15254 та овоз тўплаб ғолиб деб топилди. 
Бугун Туғруқ уйига 35 турдаги тиббий жиҳозлар, жумладан кўчма рентген, операция столи жамланмаси ва бошқа тиббий асбоб-анжомлар етказиб берилди.
Ушбу замонавий аппаратураларнинг қулайлик тарафи шундаки, туғруқ вақтига етмасдан дунёга келаётган чақалоқларнинг саломатлигини сақлашда яқиндан ёрдам беради.
Қолаверса, туғруқ жараёнида кечадиган жарроҳлик  операцияларда она ва боланинг хавф остида қолиш ҳолатларини бартараф этишда қулай воситадир.