Shrift o'lchami Rang Rasm

Талаба томонидан содир қилинган жиноят мухокамаси бўлиб ўтди

×

 2022-06-10 15:07:33    494

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар қандай жиноят жамият учун хатарлики, ушбу иллатнинг айниқса ёшлар томонидан содир этилаётгани кишини юртимиз равнақи ва осойишталигига салбий таъсир кўрсатишидан ташвишга солмай қўймайди.

Кейинги йилларда юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноятчиликни жиловлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳудудларда жиноятларнинг барвақт олдини олиш, ёшлар ўртасида жиноятчиликка нисбатан муросасизлик муҳити шаклланмоқда.

Айни вақтда мамлакатимизда содир этилаётган жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг маълум бир қисми ёшлар ва ўсмирлар томонидан содир этилаётгани ҳам аччиқ ҳақиқат.            

Хусусан, жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг судьяси Ш.Каримов томонидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида мазкур билим юрти талабаси К.Жўраев томонидан содир этилган жиноят иши юзасидан ҳукм ва хусусий ажрим мухокамаси, шунингдек талабалар билан очиқ мулоқот тадбири ўтказилди.

Тадбирда судья Ш.Каримов сўз олиб, қатнашчиларга хукм ва хусусий ажримни ўқиб эшиттирди ва К.Жўраев мазкур ҳукм билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилгани таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, талабалар билан очиқ мулоқотда уларни ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилиб, уларни жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан огоҳ бўлишга ва келажакда юрт равнақига муносиб хисса қўшиш вазифасини мақсад қилишлик эслатиб ўтилди.  

 

Каримов Шукуржон Каримович,

Жиноят ишлари бўйича

Марғилон шаҳар судининг

судьяси