Shrift o'lchami Rang Rasm

Мактабгача таълим тизимида ЯНГИ ҒОЯ, ЯНГИ УСЛУБ

×

 2022-06-07 19:37:46    158

PDF yuklash
Chop etish


Шаҳримиздаги 30-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонлар билимдон тарбиячилари кўмагида янги инновацион таълимга асосланган  замонавий таълим-тарбия олиб, маънавий-маърифий билимларини янада  оширмоқдалар. 
Бугун эрта тонгда боғчада бошланган вилоят миқёсидаги кўргазмали ва амалий ўқув семинари тушга яқин шаҳримиздаги Мусиқали мақом театрида давом этди.
Тадбирни шаҳар хокими А.Зиявитдинов кириш сўзи билан очиб шаҳримиздаги мактабгача таълим муассасаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, тизимга болаларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида янги ташкил этилаётган кўплаб хусусий ва давлат шерикчилигига асосланган мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти хусусида сўз юритди.
Тадбир давомида болажонлар турли миллат куй ва қўшиқлари ҳамда рақсларини маромига етказиб ижро этдилар.  
Саҳна ёришганда худди эртаклар қаҳрамонлари каби либослар кийиб олган болажонларни йиғилганлар хушнуд қарши олдилар.