Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОН ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИДА САЙЁР СУД ВА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-06-02 19:28:04    454

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги Давлат солиқ инспекцияси биносида жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг судьяси Ш.Каримов томонидан сайёр суд ва давра суҳбати ўтказилди.

Сайёр суд мажлисида шаҳар Давлат солиқ инспекцияси томонидан тақдим қилинган 30 га яқин маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар мазмунан кўриб чиқилди. 

Шунингдек сайёр суд мажлисига келган фуқаролар ва Давлат солиқ инспекцияси ходимлари билан биргаликда давра суҳбати ўтказилиб, мунтазам равишда судлар томонидан тарғибот қилиб борилаётган Ўзбекистон Республикасида чақалоқлар ва болалар савдоси билан боғлиқ жиноий ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашиш йўналиши юзасидан судья Ш.Каримов томонидан тушунтиришлар берилди ҳамда фуқаролар томонидан берилган саволлар ва фикрларга тегишли тартибда жавоблар берилди.

 

Каримов Шукуржон Каримович,

Жиноят ишлари бўйича

Марғилон шаҳар судининг

судьяси