A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: mysqli::real_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312

Filename: mysqli/mysqli_driver.php

Line Number: 202

Backtrace:

File: /var/www/vhosts/margilan.uz/httpdocs/application/controllers/Site.php
Line: 7
Function: __construct

File: /var/www/vhosts/margilan.uz/httpdocs/index.php
Line: 317
Function: require_once

Margilan.uz - Бюро фаолиятига бир назар!
Shrift o'lchami Rang Rasm

Бюро фаолиятига бир назар!

×

 2022-06-02 17:55:31    125

PDF yuklash
Chop etish


Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мустақил ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳисобланади. Бюро органлар ўзларига юклатилган суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш орқали уларнинг ижросини таъминлаш билан бирга фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинларини тиклашга қаратилган чораларни кўриб боради. Бу борада ўз навбатида Бош прокуратура ва вилоят ҳамда туман(шаҳар) прокуратуралари бу борада кўмак бериб боради.

Бош прокуратура ташаббуси билан Бюро органлари фаолиятини ўрганиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, иш юритувидаги ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашдан тортиб жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича 30 май кунидан бошлаб Бош прокуратуранинг 17-бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Марғилон шаҳар прокуратураси билан биргаликда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Шу жумладан, Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими иш юритувидаги алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича 13,5 млн.сўм алимент ундирилиб, ундирувчиларга тегишли пластик ҳисоб рақамларига ўтказилиши таъминланди. 4 нафар ажрашган оилалар яраштирилиб, 5 нафар вояга етмаган болалар ўз оилалари даврасига қайтди. Шу билан бирга, 2 нафар алимент тўловчи қарздорлар ишга жойлаштирилиб, ундирув уларнинг иш ҳақига қаратилди.  Бундан ташқари, кўпдан бери фуқароларни қийнаб келаётган 19 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари мурожаатлари ҳал қилинди ва уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Бош прокуратуранинг 17-бошқармаси.