Shrift o'lchami Rang Rasm

Семинар “Маҳаллада хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш – бош мақсадимиздир!”

×

 2022-04-29 16:27:32    218

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги “Орол бўйи” маҳалла фуқаролар йиғинида “Маҳаллада хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш” мавзусида семинар ўтказилди.
Унда вилоят ҳокими ўринбосари Комила Кавлонова, шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов, вилоятимиздаги туман ва шаҳарларда фаолият юритиб келаётган оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари ҳамда шаҳардаги 54 та маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилган хотин-қизлар фаоллари иштирок этди. 
Семинарни вилоят ҳокими ўринбосари К. Кавлонова кириш сўзи билан очиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан республика миқёсида хотин-қизларга яратилаётган имконият ва шарт-шароитлар, аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритди.
Шундан сўнг шаҳар ҳокими А.Зиявитднов сўнгги беш йилликда хотин-қизларга берилаётган эътибор ва уларни қўллаб-қувватлаш ишлари давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, уларга ҳар томонлама шарт-шароит яратиш, давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини янада оширишга хизмат қилувчи зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани, келгусида ҳам бу борадаги ишлар жадал суръатда давом этажагини мамнуният ила эътироф этди. 
Семинар дастури доирасида миллий ҳунармандчилик кўргазмалари намойиши, ўлан ва лапарлар, аёллар ўртасида спорт мусбоқалари, юрист ва психолог маслаҳати хоналари ҳам ташкил этилди.