Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида “Роликли конки учиш” спорт мажмуаси ташкил этилди

×

 2022-04-20 12:32:24    196

PDF yuklash
Chop etish


Якка тартибдаги тадбиркор Асадилло Расулжонов ташаббуси билан Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи” ҳудудида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишларини ташкил этиш мақсадида “Роликли конки учиш” спорт мажмуаси ташкил этилди.
Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи кўмагида ташкил этилган мажмуанинг очилиш маросимида шаҳар ҳокими, Адҳам Зиявитдинов,  Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари иштирок этдилар.
Бир вақтнинг ўзида 80 нафар спортсевар ёшларга хизмат кўрсатадиган мазкур мажмуанинг қуриб битказалиши ишларига 700 млн сўм маблағ сарф этилди.