Shrift o'lchami Rang Rasm

''Камалак билимдонлари'' аниқланди ''КАМАЛАК БИЛИМДОНЛАРИ'' ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-04-16 17:57:36    155

PDF yuklash
Chop etish


«Камалак» болалар ташкилотининг фаолияти самарадорлигини ошириш, болалар томонидан олиб борилаётган ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Марғилон шаҳридаги Маданият марказида ташкил этилган танловда туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган жамоалар ўзаро беллашдилар.
Танлов тўрт йўналишда ташкил этилиб, ўқувчилар тақдимот, саҳна кўриниши, савол-жавоб ва ўзлари тайёрлаган ижтимоий лойиҳалар орқали ўз салоҳиятларини намойиш этдилар.
Қизғин беллашувлардан сўнг танлов якунида, билимли ва ташаббускор ғолиб жамоалар аниқланди. 
Ҳакамлар ҳайъати хулосаларига кўра, 1-ўринни Ўзбекистон тумани, 2-ўринни Марғилон шаҳри ҳамда 3-ўринни Учкўприк тумани жамоалари қўлга киритишди.
 Ғолиблар жамоаларга танлов ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.