A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: mysqli::real_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312

Filename: mysqli/mysqli_driver.php

Line Number: 202

Backtrace:

File: /var/www/vhosts/margilan.uz/httpdocs/application/controllers/Site.php
Line: 7
Function: __construct

File: /var/www/vhosts/margilan.uz/httpdocs/index.php
Line: 317
Function: require_once

Margilan.uz - Қарздорга тегишли автомашина аукционда сотилиб, суд қарори ижроси таъминланди
Shrift o'lchami Rang Rasm

Қарздорга тегишли автомашина аукционда сотилиб, суд қарори ижроси таъминланди

 2022-04-14 14:29:24    64

PDF yuklash
Chop etish


Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 04.06.2021 йилдаги 2-1501-2103/3178-сонли ижро ҳужжатида қарздор Х.С.дан ундирувчи Ф.А.фойдасига 74.574.352 сўм қарздорлик ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан, Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими томонидан фуқаро Х.С.га нисбатан 05.07.2021 йилда 150721026828-сонли ижро иши қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг “Спарк” русумли, давлат рақам белгиси 40Z653TA бўлган автомашинаси мавжудлиги аниқланиб, автомашина хатланди.

Мутахассислар томонидан автомашина 56.868.733 сўмга баҳоланиб,
"E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилиши таъминланди.

Аукцион савдолари якунига кўра, 24.03.2022 йил куни автомашина
56,7 млн. сўмга сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари белгиланган тартибда ундирувчига ўтказиб берилиши таъминланди.

Ҳозирда қолган қарздорликни ундириш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Р.Обидов,

Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими давлат ижрочиси