Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
SHAHAR HOKIMI MA'RUZALARI
2022-04-11 09:34:44 332
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари
ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда
“Ватан ҳимоячилари куни” байрамига бағишланган тантанали маросимидаги
шаҳар хокимининг
ТАБРИК СЎЗИ
Ассалому алайкум, ҳурматли
Қуролли Кучларимиз фидойилари! шаҳримиз фаоллари, муҳтарам меҳмонлар!
Авваламбор, ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган сиз, азизларни, бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ҳар қайси миллат ва халқ учун муқаддас саждагох бўлмиш Она-Ватанни қадрлаш, унинг эркинлиги ва озодлигини ҳимоялаш, бу йўлда, керак бўлса, жон фидо қилиш-шу юртнинг жасур ўғлонлари, ўзини эр йигит деб биладиган инсонлар учун қадим қадимдан ор-номус ва мардлик белгиси бўлиб келган.
Кўҳна ва шонли тарихимиздан яхши биламизки, халқимиз мана шундай фидойилик ва қаҳрамонлик намунасини кўрсатган фарзандларини ҳамиша юксак қадрлаган, уларнинг жасорати ва садоқатини қўшиқ ва достонларда тараннум этган.
Армиямизнинг куч-қудрати – ҳарбий хизматчилар билан бутун жамиятимизнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлигида, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Мана шундай буюк маънавий қудрат манбаи бор экан, ҳеч қандай ёвуз куч Ўзбекистон мустақиллигига, тинч ва осуда ҳаётимизга раҳна сололмайди, бизни демократик ўзгаришлар йўлидан ортга қайтара олмайди.
Ҳарбий соҳадаги бир қатор ўзгаришлар, хусусан, армиямизнинг таркиб ва бошқарув жиҳатдан янгича негизда ташкил этилаётгани, сафарбарлик чақирув резерв хизматининг жорий қилингани, Ҳарбий қисмларнинг моддий-техника базаси янада мустаҳкамланаётганлиги, хизматчиларнинг уй жой билан таъминланиши ва уларга етарли шарт-шароитлар яратилаётгани ҳар бир йигит қалбида чексиз фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотаётмоқда, десак муболаға бўлмайди.
Ҳозирги пайтда армия сафларида хизмат қилиш кўксида ғурури бор ҳар бир ўғлон учун унинг зиммасига юкланган мажбуриятни бажаришгина эмас, балки барчанинг хавасини тортадиган шароитда давлат хизматида бўлиб, эл-юрт олдидаги ғоят мураккаб, шу билан бирга, ўта масъулиятли вазифани адо этишга, ватанпарварлик, мардлик мактабини ўташдек шарафли ишга айланди, десак муболаға бўлмайди.
Ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Энг муҳими, Ҳарбий хизматни ўзининг касби, Ватан ва халқ олдидаги муқаддас бурчи деб биладиган, бутун ҳаётини Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилишга бағишлаган ўғлонларимизнинг оғир хизматини қадрлаш, уларнинг туну кун, тиним билмасдан ўз ҳарбий махоратини ошириш йўлида қилаётган меҳнатини эъзозлаш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
Тинч ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз, жажжи болаларимизнинг қувончи, кекса-нуронийларимизнинг осуда умр кечириши, бугунги тинч осойишта ҳаётимизга шукрона келтириш билан яшаш ва мана шундай ҳаётнинг ҳимояси, уни асраб авайлаш, кўз қорачиғидек сақлаш барчамизнинг бирдек бурчимиздир.
Халқимиз армия сафларида хизмат қилаётган ўз фарзандларига ҳамиша ғурур ва ифтихор билан қарайди, ўз армиясига, Ўзбекистон Қуролли Кучларига ишонади.
Қадрли Ватан химоячилари!
Сизларни бугунги қутлуғ шодиёна билан яна бир бора муборакбод этар эканман, барчангизга сиҳат-саломатлик, куч ғайрат, жанговор фаолиятигизга муваффақиятлар, шахсий ҳаётингизда бахт ва омад тилайман!
Байрамингиз муборак бўлсин!