Shrift o'lchami Rang Rasm

Танлов ЯШИЛЛИК ҚУТҚАРАР ОЛАМНИ!

×

 2022-04-09 08:19:38    140

PDF yuklash
Chop etish


Ўсиб келаётган ёш авлод қалбида Она Ватан, она табиатга меҳр-муҳаббат уйғотиш, ёшлар ўртасида экологик маданиятни янада юксалтириш ҳамда уларнинг экологик билимларини синовдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси вилоят ҳамда шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Марғилон шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида шаҳардаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Яшиллик қутқарар оламни, табиатни асранг ёшлар” шиори остида кўрик-танлов ўтказилди.

Танловни шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов, Ўзбекистон Экологик партияси вилоят Кенгаши раиси Муҳаммаджон Маҳмудовлар кириш сўзи билан очиб, танловнинг мазмун-моҳияти, ёшларни она табиатни севишга, асраб-авайлашга ўргатиш, экологик билимларини оширишдаги аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Танлов давомида табиатга бағишланган энг яхши шеър, энг яхши ҳикоя, энг яхши иншо, энг яхши мақола, энг яхши расм, ҳамда эркин мавзу йўналишлари бўйича ўқувчилар иқтидори баҳоланди.
Ҳакамлар ҳайъати хулосаларига кўра танлов якунида ғолиб деб топилганлар Экопартия вилоят Кенгаши ҳамда шаҳар ҳокимлиги томонидан Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.