Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Марғилон шаҳридаги Марказий шифохонада “Гемодиализ” бўлими фаолият бошлади
2022-04-07 12:40:16 236
Тиббий мажмуанинг очилиш маросимида шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов иштирок этиб беморлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда олиб борилаётган муолажаларни кўздан кечирди.
Мазкур тиббий бўлим географик нуқтаи назардан қулай ҳудудда жойлашгани билан аҳамиятли бўлиб, бугунги кунда вилоятимизнинг ўндан ортиқ туман ва шаҳарларидан келувчи 85 нафар тиббий муолажага муҳтож беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишни бошлади. Ҳолбуки, буйрак етишмовчилиги билан оғриган фуқаролар шу кунгача муолажа ёки оддий дори-дармон учун ҳам вилоят марказига қатнашга мажбур эдилар. Эндиликда шу каби оворагарчиликларга барҳам берилди. Ҳам вақти ҳам нақди тежалаётган беморлар эса мутасаддилардан миннатдор.
- Буйрак етишмовчилиги билан яшаётган беморлар ҳар уч кунда, баъзилари эса ҳар куни ёки ҳафтада бир марта гемодиализ муолажаларини олишлари керак, – дейди Марғилон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Нодир Раҳимов. — Янги ишга туширилган бўлимимиз эса Германия давлатидан олиб келинган, умумий қиймати 300 миллион сўм қийматидаги ўнта замонавий гемодиализ асбоб-ускуналари ҳамда фильтрлаш қурилмаси билан жиҳозланди.