Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида “Оналар ва хотин-қизлар яшил макон акцияси” ташкил этилди

×

 2022-04-06 15:17:19    142

PDF yuklash
Chop etish


Ушбу умуммиллий акцияда 1-сектор раҳбари бошчилигида нуроний онахонларимиз ва фаол аёллар иштирок этиб, “Пичоқчи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги барпо этилаётган “Оналар боғи”га илк мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда турфа рангдаги гул кўчатларини экишди.

Акция давомида 1-сектор раҳбари онахонлар билан суҳбат олиб бориб, шаҳримизда турли соҳаларда амалга оширилаётган шу каби яратувчанлик ва хайрли ишларда хотин-қизлар ва нуронийларимизнинг ўрни беқиёс эканлигини алоҳида эътироф этди.