Shrift o'lchami Rang Rasm

“Фарзандларни моддий таъминлаш – ота-онанинг Конституциявий бурчидир”

×

 2022-03-18 13:24:20    324

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоят прокуратураси ташаббуси билан оилаларнинг ажралишини олдини олиш, айниқса ажрим ёқасида турган эр-хотинларни яраштириш, ишсиз қарздорларни ишга жойлаштириш ҳамда бу соҳадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида масъул идоралар билан биргаликда “Фарзандларни моддий таъминлаш – ота-онанинг Конституциявий бурчидир” ғояси асосида барча туман-шаҳар ҳудудларда тадбирлар ташкил этилмоқда.
Навбатдаги тадбир Марғилон шаҳрида ўтказилди ва унга шаҳардаги никоҳдан ажрашган ва ажрим ёқасида турган эр-хотинлар, алимент тўловчи қарздорлар ва бошқалар жалб этилди.
Тадбирда сўзга чиққан вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, мутахассислар ҳамда имом хатиблар томонидан оила муқаддаслиги, оилавий ажримларнинг салбий оқибатлари, боланинг таъминоти, таълими ва тарбияси масалалари алоҳида таъкидланиб, оилаларни тиклаш ва сақлаб қолиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Тадбир доирасида 13 та ижро ҳужжати бўйича 23,9 млн. сўм алимент пуллари ундирилиб, 17 нафар вояга етмаганларнинг ҳуқуқи тикланишига ҳамда 12 та оилаларни яраштирилишига эришилди. Ярашган оилаларга эсдалик совғалари топширилди.
Алимент пулини олишда қулайлик яратиш мақсадида ундирувчиларга 47 та банк пластик карталари тарқатилди.
Шунингдек тадбир дастурида доирасида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва мутассади ташкилотлар ҳамкорлигида шаҳардаги ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ҳам ташкил этилди.  Унда шаҳардаги 21 та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашди.   Ярмарка якунида 12 нафар ишсиз фуқаролар рўйхатга олиниб уларга шаҳардаги мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.