Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Марғилон шаҳридаги "Ёрқин" маҳалла фуқаролар йиғинида Ёшлар форуми ўтказилди
2022-03-11 17:19:34 265
Марғилон шаҳридаги “Ёрқин” маҳалла фуқаролар йиғинида Ҳоким ёрдамчиси ва Ёшлар етакчиси ташаббуси билан ёшларни фаоллик ва ташаббускорликка чорловчи яна бир маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда шаҳардаги сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир дастури доирасида янгиланиш ва ёшариш фасли - баҳор айёмининг тотли таомлари билан безатилган миллий таомлар кўргазмаси, сумалак ва варраклар сайли, маҳалладаги уюшмаган ёшлар ўртасида арқон тортиш, тош кўтариш, стол тениси сингари спорт мусобоқалари ўтказилди.
Тадбир давомида шаҳар Маданият уйининг соҳирнафас санъткорлари томонидан ижро этилган дилтортар куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.
Танловлар ғолиблари якунда шаҳар ҳокимлигинниг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланди.