Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МАРҒИЛОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
2022-03-04 16:21:44 255
8 март – Халқаро Хотин-қизлар байрамининг айнан баҳор фаслида нишонланиши замирида ҳам ўзига хос маъно ва ҳикмат мужассам. Зотан, баҳор ва аёл сўзлари бир-бирига ҳамоҳанг ва уйғундир.
Дарҳақиқат, севги ва садоқат, меҳр-муҳаббат, назокат ва латофат каби энг нозик туйғуларни аёлларсиз асло тасаввур эта олмаймиз. Зеро, азиз аёлларимиз ҳамиша кўз ўнгимизда меҳрибон она, фидойи етакчи, садоқатли ёр тимсолида гавдаланади.
Бугун шаҳримиздаги “Ош маркази” мажмуасида айём муносабати билан ''Аёлларни эъзозлаш эзгулик ва адолат тимсоли'' шиори остида бўлиб ўтган тадбирда ҳам муҳтарама онахонларимиз, азиз опа-сингилларимиз яна бир карра эъзозланди, эътироф этилди.
Тантанани шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов самимий табрик сўзи билан очиб бугунги кунда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида мамлакатимизда хотин-қизларнинг иқтисодий-cиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини сўзсиз таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг гулдурос қарсаклар садоси остида азиз опа-сингилларимизга байрам совғалари улашилди.
Санъат усталари, хонанда ва ёш ижрочилар иштирокидаги бадиий-мусиқий дастур барчага байрам шукуҳини улашди.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати