Shrift o'lchami Rang Rasm

“Маҳоратли нотиқ” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

×

 2022-03-02 17:34:13    145

PDF yuklash
Chop etish


Шаҳардаги раҳбар-ходимларнинг ижодий ва нотиқлик салоҳияти, шунингдек, касбий малакасини янада ошириш мақсадида умумтаълим мактаблари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ўртасида “Маҳоратли нотиқ” кўрик-танлови ташкил этилди.

Танловнинг тантанали очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова ва шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдиновлар, маънавият тарғиботчилари иштирокида ташкил этилган ушбу беллашувнинг китобхонликни тарғиб этишдаги ўрни ва аҳамияти хусусида сўз юритиб иштирокчиларга омад тилашди.

Кўрик-танлов низомига кўра иштирокчилар 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Танлов якунида низомда белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда касбий ва ижодий маҳоратини тўла очиб бера олган муаллимлар ғолиб деб топилиб шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати