Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳридаги Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларни тайёрлаш марказининг 172 нафар битирувчиларига сертификатлар топширилди.

×

 2022-03-01 16:42:52    187

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган, вилоят миқёсида ягона бўлган Марғилон шаҳрида жойлашган Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларни тайёрлаш марказида 3 ойлик ўқув курсларида малакали мутахассислардан таълим олган 172 нафар битирувчиларга тантанали сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов ҳамда вилоят Қурилиш соҳаси малакали мутахассислар тайёрлаш маркази раҳбари Бахтиёр Худойбердиелар иштирок этиб, мутахассисликка эга бўлган ёшларга келгуси иш фаолиятларида зафарлар тиладилар.
Ўтган вақт мобайнида марказни тамомлаган 631 нафар битирувчилардан 248 нафари ҳозирги кунда хорижий мамлакатларда ўз йўналиши бўйича иш билан банд бўлиб оиласига даромад келтирмоқда.