Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОН ШАҲРИДА 4 ТА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ИШТИРОКИДА ОММАВИЙ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-02-25 18:40:30    290

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Марғилон шаҳридаги 4 та сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази, шунингдек, 54 та маҳалла фуқаролар йиғинларига тайинланган ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда, “Ижодкорлар боғи”да оммавий Сайёр қабул ташкил этилди.
Оммавий қабул давомида 59 нафар фуқаролар уй-жой билан таъминлаш, субсидия ва банк кредитлари ажратиш, соғлиқни сақлаш тизими, тадбиркор ва бошқа масалалар бўйича сектор раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчиларига тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар. 
Келиб тушган мурожаатларнинг 15 таси жойида қаноатлантирилиб, 12 та мурожаатга мутахассилар томонидан асосли тушунчалар берилди, 32 та мурожаат муддат талаб қилганлиги сабабли, назоратга олиниб, ижросини таъминлаш мутасаддиларга йўналтирилди.