Shrift o'lchami Rang Rasm

“ҚАЙНОНА-КЕЛИН АҲИЛЛИГИ – ОИЛА ТИНЧЛИГИ”

×

 2022-02-19 09:38:14    218

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят ҳокимининг «Эрта никоҳ, оилавий ажралишларни олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Марғилон шаҳридаги 10 сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Қайнона-келин – аҳиллиги оила тинчлиги” мавзусида маҳаллалардаги қайнона-келинлар ўртасида кўрик-танлов ўтказилди.
Кўрик-танловни шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулнора Жўрабоева кириш сўзи билан очиб, оилалардаги тинчлик-тотувлик маҳаллалардаги маънавий муҳит барқарорлиги, шунингдек, оиланинг соғломлиги жамият мустаҳкамлиги ҳамда мамлакат барқарорлиги билан узвий боғлиқ эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтди.
Дарҳақиқат, ёш оилаларни турмуш тарзига тўғри ёндашишга кўмаклашмаслик, уларни тарбиясига эътиборсизлик ҳолатлари, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши, ичкиликбозлик ҳамда гиёҳвандлик иллатларига берилиши, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши - оилалар барбод бўлишининг асосий сабабларидан биридир. 
Танлов низомига кўра иштирокчилар жамиятимизда оиланинг муқаддаслиги, қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг ҳақиқий моҳиятини ҳаётий, таъсирчан мисоллар асосида жами 3 та шарт орқали очиб беришга ҳаракат қилдилар. 
Қизғин беллашувлардан сўнг ғолиблар қайнона-келинлар номи эътироф этилиб шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати