Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳоким ва ёшлар учрашуви
2022-02-11 14:14:10 200
Марғилон шаҳридаги ''Милтиқсоз'' маҳалла фуқаролар йиғинида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Учрашув аввалида шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов сўзга чиқиб, ўтган давр мобайнида шаҳар миқёсида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилган ишлар, амалга оширилган ислоҳатлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Шундан сўнг, 1-сектор раҳбари ёшлар билан очиқ мулоқотга киришди. Ташаббускор ёшлар ўзларининг банк кредитлари, бандлик, субсидия асосида тикув машиналари олиш, тадбиркорликни бошлаш учун ер ажратиш каби мурожаатлари, таклифлар ҳамда муаммолари билан шаҳар ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.
Қўйилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Кредит олиш ва ишга жойлашиш истагидаги ёшларнинг мурожаатлари билан банк ва бандлик мутасаддилари махсус шуғулланиши юзасидан кўрсатма берилди.
Муддат талаб этилувчи мурожаатларни ўрганиб, ҳал этиш юзасидан шаҳар ҳокими соҳа мутасаддиларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.