Shrift o'lchami Rang Rasm

Ватан ҳимоячилари байрами кенг нишонланди!

×

 2022-01-14 17:41:03    99

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Марғилон шаҳридаги Маданият марказида тантанали байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирни шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов табрик сўзи билан очиб, жанговар постида доимо ҳушёр ва сергак туриб, юртимиз сарҳадларини кўз қорачиғидек асраб келаётган мард ва жасур, содиқ ўғлонлар меҳнатини алоҳида эътироф этиб ўтди ҳамда ҳарбийларга байрам совғаларини тақдим этди.
Шунингдек, Ватанимиз озодлиги йўлида азиз жонини фидо қилган жасур ўғлон Бобуржон Ғаниевнинг онаси Мунаввархон ая Ғаниева ҳамда бир гуруҳ фидоий ҳарбийларга “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил” эсдалик нишони топширди. 
Тадбир доирасида соҳирнафас санъаткорлар томонидан ёшлар қалбида юрт ҳимоясига бўлган шижоатни янада юксалтириш мақсадини мадҳ этувчи қўшиқлар ижро этилди. 
Таниқли сўз усталарининг ичакузди ҳангомалари тадбирга янада кўтаринки кайфият улашди.