A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: mysqli::real_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312

Filename: mysqli/mysqli_driver.php

Line Number: 202

Backtrace:

File: /var/www/vhosts/margilan.uz/httpdocs/application/controllers/Site.php
Line: 7
Function: __construct

File: /var/www/vhosts/margilan.uz/httpdocs/index.php
Line: 317
Function: require_once

Margilan.uz - МАҲАЛЛА: ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ
Shrift o'lchami Rang Rasm

МАҲАЛЛА: ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ

×

 2022-01-06 15:36:51    173

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги “Надирмат” маҳалла фуқаролар йиғинида  аҳолининг бўш вақтини сермазмун ўтказиш ҳамда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят ДХХ бошқармаси ҳамда Марғилон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов иштирок этди. Тадбир аввалида иштирокчилар “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” лойиҳаси доирасида белгиланган масофани босиб ўтиб, бадантарбия машғулотларини бажардилар. Шундан сўнг маҳаллада истиқомат қилувчи вақтинча иш билан таъминланмаган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Ярмаркада шаҳримиздаги 24 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 270 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Ярмарка якунида 11 нафар фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. 

Шунингдек, маҳалла аҳолиси тадбир дастури доирасида ташкил этилган тиббий кўрикда 16 турдаги шифокорлар кўрикдан ўтдилар. Кўрик давомида “Соғлом ҳаёт учун” халқаро хайрия фонди томонидан маҳаллада “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтари”да рўйҳатда турувчи ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга 10 хил турдаги бепул дори-дармонлар тақдим этилди. 

Тадбир давомида “Надирмат” маҳалласининг уюшмаган ёшлари иштирокида футбол ҳамда волейбол мусобоқалари ҳам ўтказилди. Ҳарбий кўргазмалар намойиши, шаҳар Маданият марказининг хушовоз хонандалари томонидан жаранг сочган дилрабо куй ва қўшиқлар жаранги тадбирга янада кўтаринкилик улашди.