Shrift o'lchami Rang Rasm

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент табриги ҳамда байрам совғалари етказилди

×

 2021-12-30 15:44:37    178

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил байрами муносабати билан Марғилон шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов шаҳардаги иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонига бориб, уларни байрам билан табриклади.
Шарқий ҳарбий окрукга қарашли ҳарбий қисм командири ўринбосари Озодбек Аминов, Марғилон шаҳар Мудофаа ишлари бўлим бошлиғи Шерзод Қосимов, сектор раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари билан бирга Марғилон шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Дадабой Аҳмадалиев ва Акрам Ҳакимовлар хонадонида бўлиб, умрини юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигига бағишлаган, жамият ҳаётида фаол иштирок этган фахрийларнинг хизматларини эътироф этиб, уларга байрам совғаларини топширдилар. 
Фахрийларга Президентимиз томонидан йўлланган табриклар ўқиб эшиттирилиб тантанали равишда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони топширилди. Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига дори-дармон учун сертификатлар ҳам берилди.