Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОНДА “ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ” БАЙРАМ ТАДБИРИ КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТДА НИШОНЛАНДИ

×

 2021-12-29 17:05:36    188

PDF yuklash
Chop etish


  Янги йил байрами болажонлар даврасида янада шукуҳли, қувончу шодликларга тўла ўтади. Бугун шаҳримиздаги Мусиқали мақом театри ҳам қалби байрам шодлигига йўғрилган 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, махсус мактаб ўқувчилари, шаҳардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ҳамда жажжи ўғил-қизлар билан ўзгача файзга тўлди. 
 Тадбири аввалида болажонларга байрам совғалари улашилди.
 Айём муносабати билан шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ушбу тадбирга ташриф буюрган турли эртак қаҳрамонлари, қорбобо ва қорқизни болажонлар кўтаринки кайфиятда, давомий қарсаклар ила қарши олдилар, Айниқса, «Али бобонинг Янги йил саргузаштлари» номли саҳналаштирилган қизиқарли дастурни мириқиб томоша қилдилар.