Shrift o'lchami Rang Rasm

“ICT Fergana 2021” ҳафталиги танловлари ғолиблари муносиб тақдирланди

×

 2021-12-25 14:47:31    219

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар марказида шу йилнинг 20 декабрдан 25 декабргача хакатон, идеатон, робототехника ва киберспорт йўналишларида “ICT Fergana 2021” ҳафталиги танловлари ўтказилди.

Ўзбекистон ёшлар форуми - 2021” доирасида ташкил этилган ушбу танловларда Ахборот технологияларига қизиқувчи 500 нафардан ортиқ ёшлар ўз билим ва малакаларини яна бир карра синовдан ўтказдилар.

“ICT Fergana 2021” ҳафталиги танловлари ғолибларини тақдирлаш маросимида шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этди.

Ғолиб ва совриндорларга РТМ ҳамда ҳомий ташкилотлар томонидан ноутбук, планшет, телевизор ва пул мукофотлари топширилди.