Shrift o'lchami Rang Rasm

“САЛОМ, ЯНГИ ЙИЛ!”

×

 2021-12-22 15:36:29    154

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил байрамини ҳар йилгидан кўтаринки кайфиятда кутиб олиш мақсадида Марғилон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Фарғона вилоят Марғилон шаҳар ҳудудий бўлими ташаббуси билан “Диёр” мажмуасида шаҳримизда истиқомат қилувчи 90 нафардан зиёд имконияти чекланган, ногиронлиги бор бўлган шахслар иштирокида байрам дастурхони ташкил этилди.
“Салом, Янги йил!” деб номланган байрам тадбири давомида шаҳар Маданият бўлими санъаткорлари томонидан ташкил этилган концерт дастури ҳамда қизиқарли театр томошаси иштирокчиларга бирдек манзур бўлди. Айниқса, ташкилотчилар томонидан тақдим этилган байрам совғалари болажонларга бир олам қувонч улашди.