Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида журналист ва блогерлар учун пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди

×

 2021-12-22 15:32:05    216

PDF yuklash
Chop etish


Вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳокимлик бошқармаларининг ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда блогерлар даставвал Марғилон шаҳрида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларни тадбикорликка йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар мавзусида ташкил этилган Матбуот анжуманида шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов билан юзма-юз мулоқот олиб бордилар. 

Анжуманда қайд этилганидек, Марғилон шаҳрида “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш учун 39576 та хонадонларда яшовчи 45166 нафар ёшлар билан сўровномалар ўтказилди.Сўровнома натижаларига асосан жами 3473 нафар ёшлар “Ёшлар дафтарига киритил”ди. Ҳозирда ушбу ёшларнинг 3342 нафарига турли йўналишларда ёрдам кўрсатилиб, Ёшлар дафтари платформасидан чиқарилди,

хусусан:- “Ёшлар дафтари”даги 376 нафар ёшларга жами 1.1 млрд сўмлик мехнат қуроллари харид қилинди ва ёшларнинг бандлигини таминлашга эришилди.

- жами 92 нафар ёшларга ва Мехрибонлик уйи тарбияланувчиларига ёшларга сафарбарлик чақируви резерви харажатларига 236.0 млн.сўм маблағ тўлаб берилди.- жами 272 нафар “Ёшлар дафтари” даги ёшларнинг хайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари учун жами 329 млн сўм маблағ тўлаб берилди.

- жами 51 нафар ёшларга 177.0 млн.сўм миқдорида таълим-контракт пуллари тўлаб берилиб харажатлар учун умумий ҳисобда 1.9 млрд.сўм маблағлар ажратиб берилган.

Матбуот анжумани давомида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олдилар.

Анжуманидан сўнг ОАВ вакиллари шаҳардаги “Марғилон Умар Текс” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишдилар. Замонавий дизайн асосида қуриб битказилган 5 қаватли бинода жойлашган корхонада ҳозирги кунда калава ипни бўяб пайпоқ ишлаб чиқарилиб, маҳсулотлар хорижга экпорт қилинмоқда. 

Лойиҳа қиймати 3 млн. долларни ташкил этган корхонада 100 дан зиёд иш ўринлари яратилган. 2022 йилда лойиҳани тўла қувватда амалга ошириш режалаштирилган. Ҳозирда Хитойдан келтирилган янги дастгоҳларни ўрнатиш жараёнларига тайёргарлик кўрилмоқда.