Shrift o'lchami Rang Rasm

Ёшлар форуми кўтаринки кайфиятда нишонланди

×

 2021-12-17 17:16:38    186

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ва таълим муассасаларида Ёшларни ватанпарварлик туйғулари остида тарбиялаш, уларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида ўтказиб келинаётган форум тадбирлари шаҳардаги “Гўриаввал” маҳалла фуқаролар йиғинида давом этди. 
Тадбирни шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов кириш сўзи билан очиб мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз раҳнамоликларида эртамиз эгалари бўлган ёшларга яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлар хусусида тўхталиб ўтди. 
Тадбир дастури доирасида ташкил этилган “Билим ва истеъдодим сенга, Ватан!” шиори остида миллий ҳунармандчилик ва миллий либослар кўргазмалари, китоблар ярмаркаси, элимиз ардоғидаги санъаткорлар иштирокида концерт дастури, айниқса, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари, ҳарбий қурол ва техникаларнинг намойиши иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.