Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МАРҒИЛОН ШАҲАР ҲОКИМИ АҲОЛИГА МУРОЖААТ БИЛАН ЧИҚДИ
2021-12-13 15:56:10 237
Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ қирқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди
Унда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибига алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари фаол ёшлар иштирок этмоқда.
Сессия кун тартибига киритилган масалада асосий ва дастлабки эътибор Марғилон шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдиновнинг Марғилон шаҳрида 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда келгуси йилги режаларга бағишланган аҳолига Мурожаатига қаратилди.
Мурожаатга кўра, йил якуни бўйича шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларида барча соҳаларда ўсишга эришилиш кутилмоқда.
Жумладан:
- Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1151,4 млрд.сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,4 фоизга;
- Хизматлар ҳажми 1416,1 млрд.сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 120,6 фоизга;
- Қурилиш ишлари ҳажми 1184,2 млрд.сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 124,9 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Бюджет_даромадлари
Марғилон шахри учун 2021 йил учун бюджет тўловларига белгиланган 193.4 млрд.сўм режа 1 декабр ҳолатига кўра 191.0 млрд.сўмга тушумлар таъминланди. Декабр ойининг қолган кунларида қўшимча равишда 13,0 млрд.сўм тушумлар туширилиб йиллик белгиланган режа 204,0 млрд.сўмга бажарилиши таъминланади.
Шаҳар ҳокими ўз мурожаатида бугунги кунда шаҳарда “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш учун 39576 та хонадонларда яшовчи 45166 нафар ёшлар билан сўровномалар ўтказилганлиги ҳақида тўхталиб, сўровнома натижаларига асосан жами 3473 нафар ёшлар ''Ёшлар дафтари''га киритилганлигини қайд этди.
Ҳозирда ушбу ёшларнинг 3324 нафарига турли йўналишларда ёрдам кўрсатилиб, Ёшлар дафтари платформасидан чиқарилди, хусусан:
- “Ёшлар дафтари”даги 376 нафар ёшларга жами 1.1 млрд сўмлик мехнат қуроллари харид қилинди ва ёшларнинг бандлигини таминлашга эришилди;
- жами 92 нафар ёшларга ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ёшларга сафарбарлик чақируви резерви харажатларига 236.0 млн.сўм маблағ тўлаб берилди;
- жами 272 нафар “Ёшлар дафтари” даги ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари учун жами 329 млн сўм маблағ тўлаб берилди;
- жами 177.0 млн.сўм миқдорида ёшларга таълим-контракт пуллари тўлаб берилиб харажатлар учун умумий ҳисобда 1.9 млрд.сўм маблағлар ажратиб берилган.
Шунингдек, 1-сектор раҳбари Мурожаатида қайд этилишича: Марғилон шаҳрида кўп қаватли уй-жойлар қурилиши давом этади.
Шаҳар аҳолисини уй-жой билан таъминлаш ва яшаш шароитларини яхшилашда қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:
Шаҳарда 2021 йилда 19 та 750 хонадонли уйлар қурилиши амалга оширилиб, Гулистон, Зухро, Чилонзор, А.Навоий МФЙлар ва Янги Марғилон шаҳарчасида 7 та 257 хонадонли уйлар қурилиб фойдаланишга топширилди.
2 та 9 қаватли 80 хонадонли уйлар битказилиш арафасида бўлса, яна 10 та уйлар 2022 йилнинг 1-чорагида фойдаланишга топширилади.
2022-2026 йилларда 7 260 хонадонли 130 та кўп қаватли уйлар қуриш режалаштирилган. 877 нафар оилалар учун 67,8 млрд.сўмдан зиёд субсидия ажратилади.
Бундан ташқари, реновация дастури асосида 11 та эскирган 2-3 қаватли уйлар ўрнида 7-12 қаватли уй-жойлар қурилади.
Кичик саноат зоналари бўйича
Бугунги кунда шаҳримизда 24,5 гектар ер майдонларида 5 та кичик саноат зоналари ташкил этилган. Шундан 3 тасини жорий йилда ташкил этишга эришилди. Ушбу кичик саноат зоналарини коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун 6,5 млрд. сўм маблағлар ажратиб берилди. Кичик саноат зоналарида умумий қиймати 233,4 млрд.сўм бўлган 93 та лойиҳалар жойлаштирилди. Ҳозиргача 41 та лойиҳалар ишга туширилиб, 41 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.
Ҳоким мурожаати якунидан сўнг сессия иштирокчилари ҳамда шаҳар кенгаши депутатлари музокара учун сўз олдилар.
Қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтган сесия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.