Shrift o'lchami Rang Rasm

МЕҲР-ОҚИБАТ ВА МУРУВВАТ БАЙРАМИ

×

 2021-11-30 10:21:48    206

PDF yuklash
Chop etish


Халқимизга хос бўлган меҳр-шафқат ҳамда мурувват тантанаси – 3-декабрь халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни ҳар йили мамлакатимизда алоҳида эътибор остида ўтказилиши ҳам ўксик кўнгилларда ҳаётга бўлган иштиёқ, меҳр-муҳаббат туйғуларини янада жўш урдирмоқда, десак муболаға бўлмайди.
Мазкур сана, муносабати билан шаҳримиздаги Марғилон таомлари мажмуасида байрам дастурхони ташкил этилди.
Тадбирни шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов кириш сўзи билан очиб, юртимизда инсон манфаатларини янада улуғлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахсларга яқиндан кўмак кўрсатиш борасида амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар хусусида тўхталиб ўтди ҳамда тадбир иштирокчиларига байрам совғаларини улашди.
Тадбир давомида иқтидорли ўқувчилар томонидан ижро этилган она-Ватан, озод эл, конституциямизни мадҳ этувчи шеъру-қўшиқлар гулдастаси давомий олқишлар билан қарши олинди.
Шунингдек, шаҳримиздаги бир қатор ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ҳам байрам тадбирлари ўтказилди,  эътибор ва кўмакка муҳтожлар ҳолидан хабар олинди.
Куннинг иккинчи сектор раҳбарлари иштирокида шаҳардаги ногиронлиги бор бўлган фуқаролар хонадонларига бориб уларга шаҳар ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотлар томонидан ташкил этилган байрам совғалари, ногиронлик аравачалари етказилди.