Shrift o'lchami Rang Rasm

ҒАЛАБА_МУБОРАК!

×

 2021-11-26 11:56:38    238

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 23-25 ноябрь кунлари Наманган шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ташаббуси билан юртимиз умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Чарм тўп” футбол мусобақасининг 14-16 ёшли болалар иштирокидаги Республика босқичида Фарғона вилоят жамоаси ғалаба қозонди!
Ғолиб жамоани Марғилон шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов карнай-сурнай садолари остида иззат-икром ила кутиб олди.
- Вилоят жамоасида марғилонлик ёш спортчилар ҳам тўп сураётгани бизни жуда фахрлантиради, деди ҳоким табрик сўзида.
Мазкур мусобақалар Наманган вилоятининг Давлатобод туманидаги “Ёш куч” ва “Навбаҳор-Умид” ўйингоҳида “Оммавийликдан олий маҳорат сари” тамойиллари асосида ташкилланди.
  Мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сараланган 14 та ҳаваскор жамоа тўртта гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун баҳслашишди.
Эътиборлиси шундаки, Миллий ва Олимпия терма жамоаларимиз учун юртимизнинг турли ҳудудларидаги ёш истеъдод эгаларини кашф қилиш ва саралаш, уларни захирага олишда муҳим аҳамият касб этади. Айни шу мақсадда ушбу мусобақани Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари, селлексионер мураббийлар кузатиб боришди.
Финалда ғолиблик учун баҳс олиб борган Фарғона вилоят жамоаси Тошкент шаҳар жамоаси устидан 1:0 ҳисобида устун келиб кўчма кубокни қўлга киритди.
Мусобақа якунларига кўра Фарғона вилоят жамоаси 1-ўрин, Тошкент шаҳар жамоаси 2-ўрин ва Андижон вилояти жамоалари 3-ўринни қўлга киритди.
“Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасида ғолиб жамоалар ташкилотчиларнинг медал, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ёш фулболчиларимизни навбатдаги ғалаба билан муборак этамиз.