Shrift o'lchami Rang Rasm

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ

×

 2021-11-24 10:56:30    182

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Зиявитдинов томонидан шаҳардаги Халқ қабулхонасида қабулхона мудири Зоҳиджон Ҳомидов иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Мазкур қабулда жами 37 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, ер, асфальт, банк кредитлари, бандлик, соғлиқни сақлаш, бола нафақаси, газ, электр ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйҳатга олиниб, 17 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 7 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
  Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Қабул давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги мавжуд фуқароларга бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.