Shrift o'lchami Rang Rasm

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2021-11-15 11:22:44    190

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни байрами сисфатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан бугун шаҳримиздаги Маданият уйида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбирни шаҳар ҳокими табрик сўзи билан очиб, шифокорлик касби – энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан бири ҳисобланиши, уларнинг маҳорати, малакаси ва маъсулияти билан қанчадан-қанча инсонларнинг саломатлиги сақлаб қолинаётганлигини алоҳида эътироф этиб ўтди.  

Табрикда таъкидланганидек, тинчлик ва соғлиқ – бу ҳар бир инсон, бутун аҳолимиз учун ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган буюк неъматдир. Жамиятимизнинг барча соҳалари қаторида, мамлакатимизда тиббиётнинг ривожланиши, халқимизнинг сифатли тиббиёт хизматларидан фойдаланишлари, шифокорларнинг билимлари, кўникмалари, маҳоратларини оширишлари учун кенг имкониятлар яратиб келинмоқда. Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Биз барча соҳалардан ҳам тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор кўрсатдик. Чунки бош мақсадимиз – халқ саломатлигини сақлаш, соғлиғини янада мустаҳкамлаш” – деб таъкидлагани сўзларимизнинг исботидир.Тадбир давомида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, хусусан шаҳар аҳолиси саломатлигини сақлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари учун тиббиёт ходимлари шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати