Shrift o'lchami Rang Rasm

ОГОҲЛИК – ДАВР ТАЛАБИ

×

 2021-10-27 14:11:50    168

PDF yuklash
Chop etish


Шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳудудидаги аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларида куз-қиш мавсумида табиий газ ва суюлтирилган газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ва талабларига риоя этиш мавзусида семинар бўлиб ўтди. 

Унда 1-сектор раҳбари А.Зиявитдинов, шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи йиғилиш Н. Ориповлар сўз олиб йиғилиш қатнашчиларига шаҳардаги аҳоли хонадонларида табиий газ, суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғисидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, газ тармоғига нотўғри ва ноқонуний уланишларга йўл қўймаслик, дудбўронларнинг созлиги ҳамда газ ускунларига лозим даражада техник хизмат кўрсатиш зарурлигики таъкидлаб, акс ҳолда аҳоли хонадонларида ёнғин, табиий газни чақнаши, ис газидан заҳарланиш ҳолатлари рўй бериб, инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига жиддий зарар етказиши, моддий ва маънавий зарар билан якунланадиган бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкинлигини ҳақида ўз фикр ва мулоҳазалирин билдириб ўтдилар.