Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ” КЕНГ НИШОНЛАНДИ!
2021-10-19 15:42:47 279
Бутун республикамизда бўлгани каби Марғилон шаҳрида ҳам миллатимизнинг улуғ айёми – “Ўзбек тили байрами” кенг нишонланди.
Байрам муносабати билан бугун шаҳримиздаги “Ижодкорлар боғи” эрта тонгдан қалби айём шукуҳига йўғрилган адабиётсеварлар, соҳа фидоийлари билан тўлди.
Дастлаб шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов тадбир муносабати билан ташкил этилган турли хилдаги бадиий китоблар ярмаркасини кўздан кечирди.
Тантанали байрам тадбири Эркин Воҳидов номидаги Ижодкорлар мактабида давом этди.
Тадбир аввалида сўз олган филология фанлари доктори, профессор Сиддиқ Мўмин ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосари Тўланбой Бекназаровлар байрам муносабати билан иштирокчиларни самимий муборакбод этиб, “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусида ижодий ишлар танловида ғолиб деб эътироф этилган ижодкор ёшларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларини топширдилар.
Ижодкорлар мактаби ҳамда шаҳардаги 8-сонли болалар Мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг бебаҳо тилимизни мадҳ этувчи шеърлари, дилрабо куй-қўшиқлар ҳамда саҳналаштирилган ижодий чиқишлари тадбирга янада кўтаринки кайфият улашди.