Shrift o'lchami Rang Rasm

ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

×

 2021-10-15 16:29:15    203

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034 Фармонида фуқароларнинг одил судловга бўлган ҳуқуқини амалда таъминлаш билан боғлиқ долзарб муаммолар, хусусан судларда инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ўз вақтида ва самарали ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Фармон ижроси бўйича 2021 йил 12 январда “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Қонун билан Иқтисодий процессуал кодексига иқтисодиёт соҳасида инвесторлар ҳамда давлат органлари ўртасидаги инвестиция шартномаларидан келиб чиқадиган инвестиция фаолияти билан боғлиқ низолар бўйича ва рақобатга оид ишларни тааллуқлилиги ва тегишлилигига оид нормалар киритилди.

Юқоридаги Фармон ва Қонун мазмун моҳиятини инвестор тадбиркорларга тушунтириш ва уларнинг фаолиятида учраётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш мақсадида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва Марғилон туманлараро иқтисодий суди томонидан Марғилон шаҳридаги “Рақамли технологиялари маркази” биносида инвесторлар билан учрашув ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Марғилон шаҳар ва Тошлоқ туманидаги 20 дан ортиқ тадбиркорлар ҳамда Фарғона вилоят судининг раиси ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси А.Мадаминов, судьяси И.Турсунов, Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаров, Марғилон туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Бойназаров, Фарғона туманлараро маъмурий суди судьяси С.Шокиров, шунингдек, Марғилон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирок этди.

Учрашув тадбирида инвесторларга қонунчиликда бўлаётган янгиликлар, уларга берилаётган имтиёзлар тўғрисида маълумот берилиб, иштирокчиларнинг саволларига судьялар томонидан тегишли жавоблар берилди ҳамда уларга тарқатма материаллар тақдим этилди.

Зеро, инвестор-тадбиркорга қулай шароитни яратилиши  тадбиркорликни янада ривожлантириб, бошқа чет эл инвесторларини ҳам давлатимизга келишига, ўз навбатида тадбиркорлик муҳитини яхшиланишига, шунингдек давлат бюджетига тушадиган солиқ тушумини кўпайишига, қўшимча ишчи ўринларини яратилишига олиб келади, ислоҳотларнинг асл моҳияти инвестиция муҳитини янада яхшилашорқали ҳалқ фаровонлигига эришишдан иборатдир.

Марғилон туманлааро иқтисодий суди