Shrift o'lchami Rang Rasm

САЙЁР ҚАБУЛ

×

 2021-10-08 18:50:40    201

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги Ижодкорлар боғида вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов ҳамда шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдиновлар Марғилон шаҳри, Қўштепа ҳамда Тошлоқ тумани фуқароларини қабул қилдилар. 

Қабул давомида жаъми 47 нафар фуқаролар томонидан уй-жой, моддий ёрдам, ер, асфальт, банк кредитлари, бандлик, соғлиқни сақлаш, бола нафақаси, газ, электр ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйҳатга олиниб, айримлари жойида ижобий ҳал этилди.
Хусусан, Марғилон шаҳар Гўриаввал маҳалласида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Баҳром Раҳмоновга ногиронлик аравачаси топширилди.
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.