Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ФАРМОН ВА ИЖРО
2021-09-24 16:43:56 350
Кейинги пайтларда Республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли пенсия таъминоти соҳасида хам бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди.
Хусусан, Президентимизнинг 17 август 2021 йил кунги ПФ 6279 –сонли “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонига асосан 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилди.
2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 822 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори — ойига 270 000 сўм;
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 289 000 сўм;
ёшга доир энг кам пенсиялар — ойига 565 000 сўм;
болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — ойига 622 000 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 440 000 сўм;
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 440 000 сўм;
белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори — ойига 623 000 сўм;
1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — ойига 2 750 000 сўм;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 440 000 сўм этиб белгиланиб ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланиши ва боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 440 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 165 000 сўмдан қўшилиши белгиланди.
Шунингдек “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021йил 11 августдаги 6277-сон Фармонига асосан:
Бола тарбиялаётган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимининг самарадорлигини ошириш, ижтимоий ҳимоя ва кўмакка муҳтож оилалар моддий таъминотини кучайтириш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлашда умумэътироф этилган халқаро стандартларни ва автоматлашган шаффоф электрон баҳолаш механизмларини жорий этиш орқали нафақаларни тўлаш тизимини болалар салоҳиятини ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга қаратиш мақсадида:
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
а) 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилди. Бунда, болалар нафақасини тайинлашда:
инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилди;
тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилди;
унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилди;
б) якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланди.
2. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги миқдорлари белгиланди:
а) болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
250 000 сўм — 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм — ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;
150 000 сўм — оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
100 000 сўмдан — оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;
б) кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори — 380 000 сўм.
Бунда, 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади.
4. 2021 йил 1 октябрдан бошлаб, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар ва шахслар тўғрисидаги маълумотлар манфаатдор вазирлик ва идораларга «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилади.
Ушбу фармонга асосан фукароларимизнинг пенсия микдорлари сезиларли даражада ошди ва фукароларга ижтимоий нафақа тайинланишида бир канча кулайликлар яратилди.
Умиджон Мирзаев
Марғилон шахар
Пенсия Жамғармаси
Бўлим бошлиғи.