Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"САЙЛОВ ВА ЁШЛАР"
2021-09-24 16:40:15 239
Жорий йилнинг 24 октябр куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида биринчи маротаба овоз берадиган ёшларни сайловга оид қонунчилик асослари билан таништириш, юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ҳақида маълумот бериш мақсадида Марғилон шаҳридаги 2-сонли Тиббиёт коллежида Ўзбекистон Халқ демократик партияси шаҳар Кенгаши томонидан ''Сайлов ва ёшлар'' мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Унда шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов, ЎзХДП вилоят Кенгаши раиси Зокиржон Зоҳидов, партиянинг масъул ходимлари ҳамда бу йилги сайловда илк маротаба овоз берадиган ёшлар иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар томонидан мамлакатимизда сиёсий ва ҳуқуқий тизим ислоҳ қилинаётгани ҳамда фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришни кафолатлайдиган миллий сайлов тизими яратилгани алоҳида таъкидланди. Сайлов кодексидаги асосий янгиликлар ҳақида сўз борди.
Шунингдек, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар, сайлов ҳуқуқлари эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ёшларга тушунчалар берилди. Шаҳардаги 8-сонли болалар Мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчилари ижросида янграган дилтортар куй-қўшиқлар ҳамда дилрабо рақслар гулдастаси тадбирга янада кўтаринкилик улашди.