Shrift o'lchami Rang Rasm

СЕМИНАР МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-09-22 16:45:07    166

PDF yuklash
Chop etish


Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан Марғилон шаҳар Ички ишлар бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5050-сон Қарори ижроси юзасидан семинар машғулот ўтказилди.

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг судьяси Шукуржон Каримов томонидан маъмурий ишларни онлайн тарзда кўриш бўйича шаҳар ИИБ ХПБ профилактика инспекторлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги "Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5050-сон Қарори мазмун-моҳияти юзасидан семинар машғулоти ўтказилди.

Қарорнинг 1-бандида кўрсатилганидек, 2021 йил 1 сентябрга қадар профилактика инспекторлари ваколатига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритувни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш ва профилактика инспекторларининг суд мажлисларида «масофавий» тарзда қатнашиш амалиётини жорий этиш вазифаси белгиланган.

Қарор ижросини таъминлаш борасида Олий суднинг "E-XSUD" ахборот тизими Ички ишлар вазирлигининг "E-ma'muriy ish" ягона ахборот тизими билан тўлиқ интеграция қилинди.

Мазкур интеграцион платформа орқали профилактика инспекторлари ваколатига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни судларда кўриб чиқишнинг амалдаги қоғоз кўринишдаги тартибидан воз кечган ҳолда фақат электрон шаклга ўтказиш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, 2020 йил октябрь ойидан бошлаб, судлар фаолиятига суд мажлисларини мобил видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиш амалиёти жорий қилинди.

Шунга кўра, ушбу тоифадаги ишларни суд мажлисларида кўриб чиқиш мобил видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиш учун жиноят ишлари бўйича судларнинг барча суд заллари компьютер ва тегишли ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу амалиётни фаолиятга тўлиқ ва тўғри жорий этиш мақсадида 2021 йилнинг 6 сентябридан бошлаб, профилактика инспекторлари ваколатига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни судларда кўриб чиқишнинг қуйида кўрсатилган янги тартибига риоя қилиниши шартлиги белгиланди:

ишлар ахборот тизими орқали тўлиқ электрон шаклда келиб тушгандан сўнг шу шаклда кўрилади (қоғоз шакли талаб этилмайди, бундан ҳужжатнинг асл нусхаси билан танишиш зарурияти вужудга келган ҳоллар мустасно);

иш доирасида қабул қилинган суд қарорлари ва бошқа ҳужжатлар (шу жумладан, суд мажлиси баённомаси) фақат электрон шаклда ахборот тизимига юкланади (шахсга нисбатан маъмурий қамоқ тарзидаги жазо қўлланилган ҳолларда суд қарори дарҳол ахборот тизимига юкланиши шарт);

ушбу тоифадаги ишлар судларнинг "E-XSUD” ахборот тизимида фақат электрон шакллантирилиб, уларнинг электрон архиви юритилади;

суд мажлислари масофадан туриб мобил видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.

Шунингдек, 2021 йилнинг 6 сентябридан бошлаб, белгиланган тартиб асосида ишларни электрон шакллантиришда профилактика инспекторлари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар мавжуд бўлганда ишлар ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилмасдан хато ва камчиликларни бартараф қилиш мақсадидақайтарилиши белгиланган” дейди шаҳар судининг судьяси Шукуржон Каримов.

Шу билан биргаликда шаҳар суди ва шаҳар ички ишлар бўлими келгусида ушбу тартибни амалиётга тадбиқ этилиши ва камчиликларга йўл қўймаслик ҳақида батафсил келишиб олдилар.

М.Мараҳимов,

Жиноят ишлари бўйича Марғилон судининг раиси