Shrift o'lchami Rang Rasm

САЙЁР ҚАБУЛ

×

 2021-09-20 12:01:34    209

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоятининг туман, шаҳарларида жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллаларда профилактика ишларини жонлантиришга қаратилган 2021 йил 2-ярми учун тузилган сайёр қабуллар режасига асосан ҳамда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб- қувватлаш, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида Марғилон шаҳридаги "Галатой" маҳалла фуқаролар йиғини биносида жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси М.Мараҳимов, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг раиси С.Акбаров, Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаровлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди. 
Сайёр қабулда йиғилган МФЙ фуқаролари ва  "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ўзларини қизиқтирган суд-ҳуқуқ масалаларидаги саволлари юзасидан тушунтиришлар берилди.