Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби капитал реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилди

×

 2021-09-20 11:59:35    415

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги “Ёйилма” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 1926- йилда қуриб битказилган 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби кейинги йилларда таъмирталаб ҳолатга келиб қолганди.  Ўтган қисқа вақт мобайнида ушбу мактаб капитал реконструкция қилиниб, янгича қиёфа касб этди.

Таълим муассасасининг тантанали очилиш маросимида сўз олган шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов мактаб жамоаси ва ўқувчиларни кўркам қиёфа касб этган янги ўқув даргоҳи билан табриклаб, мактабда навқирон авлоднинг замонавий таълим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун барча қулай шарт-шароитлар яратилганлигини эътироф этди.
Дарҳақиқат, қарийб 4 милллиард сўм маблағ сарф этилиб бутунлай янгича кўринишда реконструкция қилинган мактаб биносини кўриб кўзингиз қувнайди.

Мактаб кутубхонаси фонди зарур дарслик ва адабиётлар билан бойитилди. Шунингдек, мактаб спорт зали ва спорт майдончаси замон талаблари даражасида таъмирланиб, зарур спорт анжомлари ва инвентарлари билан тўлиқ жиҳозланди.

Ҳозирги кунда 1329  нафар ўқувчи таълим-тарбия олаётган мактабга 2021-2022 ўқув йилида 1-синфга 110 нафар ўқувчи қабул қилинди. 
Тадбир давомида мактабнинг иқтидорли ўқувчи ёшлари ижросида эрк ва озодликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар жаранг сочди.